3 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Бугун, 3 июнь куни Тошкентда кучли ёмғир кузатилди. Оқибатда шаҳарнинг кўплаб кўчалари сув остида қолди. Момақалдироқ бўлди, ёмғир тингач, осмонда камалак ҳам кўринди.
***
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида 575 нафар маҳкумни афв этди.
Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилади, шунингдек, 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини аёллар, 1 нафарини чет эл фуқароси ташкил этади.
***
Хоразмда келин ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда қайнотасини пичоқлаб ўлдирди.
2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.
***
Ўзбекистонлик ошпазлар Грознийда 20 минг кишилик ош дамлади.
Ўзбекистонлик ошпазлар Грозний шаҳрида жойлашган «Чеченистон юраги» масжиди олдида ўтказилган ифторликда 20 минг кишига мўлжаллаб ош тайёрлади.
***
Туркияда гиламга ўралган аёл жасади топилди, у Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин.
Аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган. Воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган.
Шунингдек, Истанбулда Ўзбекистон фуқароси пичоқда етказилган жароҳат оқибатида ҳалок бўлди. Марҳумнинг қариндошига жасадни Ўзбекистонга юбориш масаласини ечиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)