Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали коррупцияга қарши сўровнома ўтказмоқда.
Ушбу сўровномадан «Фарзандингизни ўз микроҳудудингиздан ташқаридаги мактабга жойлаштирганингизда ноқонуний пул тўловини амалга оширганмисиз?» деган савол ўрин олган.
Агар жавоб ижобий бўлса, изоҳларда тўлаган маблағ миқдорини ёзиб қолдириш сўралган.
Ижтимоий тармоқлардаги қолдирилаётган изоҳларда бундай «хизмат» учун аксар ўртача 100 доллардан 300 долларгача пора берилгани билдирилган. Шунингдек, «ҳомийлик ёрдами» тариқасида қурилиш материаллари олиб берилгани ҳақида ҳам маълум қилинган.
Изоҳ (0)