«Tutu.ru» сервиси бортида энг мазали таомлар тақдим этиладиган хорижий авиакомпаниялар рейтингини тузди.
Бунинг учун 2018 йил апрелидан 2019 йил апрелигача бўлган муддатда йўловчилар томонидан қолдирилган 27500 та фикр таҳлил қилинди.
Биринчи ўринни, икки йил аввалгидек, Uzbekistan Airways эгаллади.
Иккинчи ўринда Azerbaijan Hava Yollary қайд этилди. Ушбу авиакомпания йўловчиларига егуликлар рўйхатига салатлар, ёнғоқлар, десерт ва вино кириши маъқул бўлган.
Етакчилар учлигини Turkish Airlines якунлаб берган. Кўпчилик йўловчилар ушбу ташувчи бортидаги таомлар сифатини мақтайди. Шу билан бирга, уларда барчага ҳам ёқавермайдиган ўзига хос «шарқий таъм» борлигини таъкидлайдиганлар ҳам бор.
Тақдим этадиган таомлари сифатида бўйича кучли ўнликка, шунингдек, Lufthansa, Air Astana, Georgian Airways, Ellinair, Somon Air, Aegean Airlines ва Air Moldova ҳам кирган.
Изоҳ (0)