Андижон вилояти Жалақудуқ туманининг Дийдор кўчасида яшовчи 19 ёшли асаларичи Жавоҳир Насриддинов муборак Рамазон ойида ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий кўрсатувида маълум қилинди.
Жавоҳирнинг асаларилари араб тилидаги Аллоҳ ёзувини акс эттирган ҳолда уя қурган.
«15 ёшимдан буён асаларичилик билан шуғулланаман. Ҳозирда 6 та оилани парваришлаяпман. Бундан беш кун аввал улар томонидан яратилган шаклни кўриб, дарҳол суратга олдим. Қўрғонтепа туман масжидига бориб, имом билан учрашдим ва суратни кўрсатдим. Масжид вакиллари бу арабча ёзув эканлигини тасдиқлашди»,— дейди 19 ёшли асаларичи Жавоҳир Насриддинов.
Изоҳ (0)