• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Рамазон – вақтни тартиблашни ўрганиш фурсати

    Шундай инсонлар борки, вақт қадрини англаб етган ҳолда «Ҳаётимни белгиланган мақсадга кўра ўтказа олмадиммикан?» деган хавотир ва ташвиш билан яшайдилар. Шунингдек, яна баъзилар кераксиз ва бефойда ишларга вақт ажратиб, энг асосий, муҳим вазифаларга вақт топа олмай қолади. Бу каби одамлар ҳаётини таъминлаш учун меҳнат қилади, лекин уларга 24 соатнинг ўзи кам.Қуйида «Muslimaat.uz» вақтингизни тўғри тақсимлашга ёрдам беришимумкин бўлган бир нечта тавсиялар берди. Улардан янги ишларни бошлаш учун баракали бўлган Рамазон ойида фойдаланишни бошланг.

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Телевидение ва интернет сизни бошқаришига йўл қўйманг!

    Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб энг ашаддий вақт ўғрисителевидение ва интернет ҳисобланади. Имкон қадар телевизор сотиб олмасликкаҳаракат қилинг, аммо агар бунинг иложи йўқ бўлса, дастурларни кўриш мобайнида ўзингизни бошқаришга интилинг. Интернетдан фойдаланишга эса чекловлар қўйинг. Бунда электрон почтангизни текширгандан сўнг қилишингиз керак бўлган зарур ишларни белгилаб олишингиз мумкин.

    Уйқу вақтингизни тартибга солинг!

    Ҳар бир инсон физик жиҳатдан 8 соатлик уйқуга бўлган эҳтиёж сезади. Лекин баъзи ҳолатларда, инсон организми хусусиятига кўра, бунинг учун 6 соат ҳам етарли бўлади. Табиийки, иккинчи турдаги инсонлар ўз ихтиёрида биринчисига қараганда 2 соатлик вақт афзаллигига эга бўлади. Шуни ёдда тутингки, уйқу вақтингизни тўғри тақсимламас экансиз, уйғоқлик вақтингизни ярим уйқу ҳолатида ўтказасиз. Бу эса ўз навбатида вақтингизнинг қимматбаҳо дақиқалари йўқолишига олиб келади.

    Кунингизни фажр намозидан бошланг!

    Ушбу вақт инсон учун нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам энг баракали пайт ҳисобланади. Бу пайтнинг бир дақиқалик ҳордиғи инсон кундузги чарчоқлардан сўнг тунда бир неча соатлар мобайнида олиши мумкин бўлган қувватни беради. Ушбу файзли вақтни қўлдан чиқариб юборманг! Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан кейинги вақтларини қуруқ уйқуга сарфламай, уйғоқ ўтказганлар. Шундай экан, биз ҳам фажр намозидан кейинги вақтни, биринчи навбатда, ўзимиз учун фойдали бўлган ишларга сарфламоғимиз лозим (хоҳишингизга кўра, тушликдан олдин ёки сўнг дам олиб олишингиз мумкин).

    Ишларингизни режалаштириб олинг!

    Белгиланган режа ва мақсадларга аниқ риоя этувчи инсон вақтини мазмунли ўтказади. Маълум бир режаси бўлмаган, бепарво инсон эса шамолда учиб юрувчи баргга ўхшайди, қимматбаҳо вақтини беҳуда қўлдан бой беради. Кунлик, ойлик, йиллик ёки ҳатто бир неча йиллик ишларингиз режасини тузиб олишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ иродаси билан агар сизга эртанги кун насиб бўлса, унда Аллоҳ учун нима ишлар қилган бўлар эдингиз?

    Шайтон ва ўз нафсимиз ноаниқликни яхши кўради. Аллоҳ шунинг учун ҳам намоз, рўза, ҳаж ва закот вақтларингизни аниқ белгилаб қўймадими?

    Олдингизга аниқ бир мақсад қўйинг!

    Инсон ҳаётида мақсадини аниқлаб олиш ва унга етишиш учун турли имкониятларга дуч келади. Вақт ўтиши билан эса қачонлардир амалга ошириб бўлмас деб ҳисоблаган ишларни ҳам бажара олишини англаб етади. Масалан, доимий равишда кунига 2 саҳифадан Қуръон ўқиб, ярим йил ўтмасдан Муқаддас китобни тугатишингиз мумкин. Лекин агар бир кун 1 жуз (20 саҳифа), бошқа кун эса умуман ўқимасдан, бунга тартибсиз равишда ёндашсангиз, ўқишни 1 йилда тугатишингиз ҳам даргумон бўлиб қолади. Шунингдек, агар кунига 10 саҳифадан китоб ўқисангиз (бу эса кўпи билан ярим соат вақт олади), бир ойда 1-2 китоб ўқиб чиқишингиз мумкин. Китоб ўқишни бошлай туриб, олдингизга ҳеч қандай мақсад қўймас экансиз, ушбу китобни қанчада тугатишингиз мумкин бўлади?

    Ишингизни ярим йўлда қолдирманг!

    Чала иш инсоннинг қимматли вақтининг дақиқаларини олиб қўяди. Масалан, агар идишлар овқатдан сўнг дарҳол ювилмаса, кейинчалик ундаги қуриб қолган қолдиқларни кеткизиш учун янада кўпроқ вақт ва куч талаб қилинади. Ушбу бой берилган вақтни ўзингизга ўзлаштиринг! Яна бир ҳолат – телефонда гаплашар экансиз, бир нарсани ёзиб олишингиз керак бўлиб қолди. Шошилинч равишда уни қўлингизга биринчи тушган қоғоз парчасига ёзиб қўйдингиз ва стол четида қолдирдингиз. Кейинчалик эса бу парча қоғозни қидириш учун яна 20 дақиқа вақтингизни сарфлайсиз! Шу тариқа ҳар бир чала иш учун 5 дақиқадан сарфлаган ҳолда кунингизнинг 1 соатини бекорга кетказган бўласиз. Ушбу бир соат ичида яна қанча ишларингиз бажарилмай қолиб кетди?

    Беҳуда ишлардан воз кечинг!

    Ҳар бир инсон ўз ҳаётини қурар экан, унчалик аҳамиятга эга бўлмаган ишлар билан ҳам шуғулланади. Масалан, бир нарсани сўраш учун дугонангизга қўнғироқ қилиб, қанча вақт сўзлашасиз? Муҳим хабарни кўриш учун мессенжерга кириб, у ерда қанча вақт қолиб кетасиз? Мана сизга сарфланган дақиқалар!

    Меҳмонларнинг келиш ва кетиш вақтларини аниқлаштириб олинг!

    Дўстларингиздан бири тушдан сўнг сизникига меҳмон сифатида ташриф буюрмоқчи эканини хабар берди ва сиз мамнуният билан рози бўлдингиз. Лекин у қачон келади, соат бирдами ёки иккида? Номаълум! Натижада эса дўстингизни кутиб ўтказилган вақт сизни фойдали ишлардан буткул узиб қўйди. Вақт кераксиз суҳбатларда бефойда кетаётган бўлса-чи? Балки агар ҳар биримиз Аллоҳ томонидан бизга ҳадя этилган вақтнинг қадрини янада англаб етганимизда ушбу вақт бизга кўпроқ фойда келтирган бўлар эди.Дўстингизни зиёрат этиш учун вақт ажратар экансиз, унга бориш ва кетиш вақтингизнинг ҳам хабарини етказинг.

    Бўш дақиқаларингизни қадрланг!

    Бугун бекатда автобусингизни кутишга қанча вақт сарфладингиз? Кутишга бир неча дақиқа вақт кетади. Бир инсон билан кўришиш учун уни кабинетингизда кутган ҳолда 15 дақиқа вақтингиз кетди. Буларнинг ҳаммаси беҳуда тушиб қолган дақиқалар ҳисобланади. Ушбу вақтни китоб ўқиб ёки Аллоҳга тасбеҳ айтиб (Аллоҳни зикр қилиш ёки маълум дуоларни ўқиш), фойдали мавзулар ҳақида фикр юритиб ўтказганимиз яхшироқ эмасми? Уйингизда ўтказилган бўш вақтларнинг асосийси эса уйқудан туришингиз ва нонушта, шунингдек, кечки пайт ва тушлик оралиғидаги вақтларга тўғри келади. 1-2 соатни қандай фойдали машғулотларга сарф қилишингиз мумкинлигига эътибор беринг.

    Ихтиёрингиздагилар билан кифояланиб қолмаслигингиз лозим!

    Ҳар бир инсоннинг қобилият ва тажрибалари турлича ва ўзгарувчандир. Ушбу беқарорликда эса бизнинг қилаётган хафсаламиз ва меҳнатларимиз катта аҳамият касб этади. Ҳаётий сармоясини қадрлаб, унга тегишлича эътибор қаратаётган инсонга Аллоҳ барча муваффақият эшикларини очиб қўяди. Бунда Аллоҳга муваффақ қилишини сўраб дуода бўлиш ҳам энг асосий омиллардан биридир.

    02.06.2019, 08:34   Изоҳ (0)   40678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйни кондиционерсиз салқинлатишнинг 7 усули

    11.06.2018, 18:21

    Кедаларни қандай қилиб осон тозалаш мумкин?

    29.04.2018, 15:26

    Кўп вазифалилик киши онгига қандай таъсир кўрсатади?

    25.04.2018, 17:38

    Унумдорлик ва саломатликни яхшилашга ёрдам берувчи 5 маслаҳат

    25.04.2018, 17:00

    Ортиқча вазнни тез йўқотишга ёрдам берувчи 6 озиқ-овқат

    23.04.2018, 15:27

    Иродани  чиниқтиришнинг  4  усули

    11.04.2018, 05:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.