Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида байрам тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва устоз-мураббийларни байрам билан қутлаб, муассасага китоблар тўплами ҳамда Isuzu автобуси калитини топширди.
Шунингдек, болалар ёзги оромгоҳларга йўлланмалар ва спорт анжомларини ҳам қабул қилиб олди.
Тадбир давомида бадиий-мусиқали дастур намойиш этилди ва турли мусобақалар ташкилланди.
Изоҳ (0)