• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Клопп Почеттинога, Салоҳ эса Кейнга қарши. «Реал»нинг 1099 кун давом этган ҳукмронлигига чек қўйиладиган ЕЧЛ финали ҳақида

    1 июнь оқшомида Мадриддаги «Vanda Metropolitano» стадионида Европа Чемпионлар Лигасининг янги ғолиби аниқланади. Шу билан бирга «Қироллик клуби»нинг Европада 1099 кун давом этган гегемонлигига ҳам рамзий ҳам расмий маънода якун ясалади.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Мадриддаги финал катта эҳтимол билан икки инглиз жамоасининг ўзаро ҳисоб-китоби сифатида ҳам ёдда қолади. Сўнгги йилларда Еврокубоклар борасида омади чопмаётган инглизларнинг бир йўла тўрт жамоаси 2018/19 йилги мавсумга («Манчестер Юнайтед»нинг Европа Лигасидаги ғалабасига ҳурмат сақлаган ҳолда) келиб, «қора анъана»га барҳам бера олди. Бокуда ўтган Европа Лигаси финалида Лондоннинг икки жамоаси беллашиб, омад «Челси» тарафида бўлгани ҳали кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ. Бугун эса «Тоттенҳэм» ҳамда «Ливерпуль» Европанинг энг нуфузли соврини — «шалпангқулоқ» кубокнинг янги соҳиби ким бўлишини аниқлаб беради.

    Келинг финал беллашувидан олдин бироз жамоаларнинг ҳал қилувчи баҳсга қадар босиб ўтган йўли ва учрашувга оид қизиқарли фактлар ҳақида суҳбатлашамиз.

    «Тоттенҳэм»

    Маурисио Почеттино бошлиқ «Тоттенҳэм» гуруҳ босқичидан амаллаб ўтиб олди. Жамоа гуруҳда «Барселона», ПСВ ва «Интер» жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борди. Плей-офф йўлланмаси «шпорлар»га сўнгги турга келибгина насиб этди. «Тоттенҳэм» 6-турда «Барселона»ни сафарда енгиши керак эди. Аммо клуб дурангдан нарига ўта олмади. Бироқ параллел кечган баҳсда «Интер» ПСВни юта олмай, Лондон клубининг гуруҳдан чиқишига кўмаклашиб юборди. Почеттино жамоаси плей-оффга чиқди. «Интер» эса Европа Лигасига равона бўлди. «Тоттенҳэм» гуруҳ босқичини қандай хавотирли ўтказган бўлса, плей-офф босқичи ҳам бундан кам бўлмади. Жамоа чорак финалда Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»ни сафарда урилган гол эвазига мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини ўзиники қилди. ½ финал кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Лондондаги ўйинда «Аякс» битта тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлса, жавоб беллашувида Лукас Моуранинг сўнгги дақиқада киритган голи «Тоттенҳэм»ни Мадридда бўлиб ўтадиган финал иштирокчисига айлантирди.

    «Ливерпуль»

    «Ливерпуль» босиб ўтган йўл ҳам «Тоттенҳэм»никидан қолишмайди. Жамоа гуруҳда ПСЖ, «Наполи» ва «Црвена Звезда» билан таъбир жоиз бўлса, жанг олиб борди. Клопп шогирдлари гуруҳда сафардаги барча ўйинни бой берди. Аммо сўнгги турда ўзи учун керакли бўлган натижани қайд эта олди. «Наполи» минимал ҳисобда мағлуб этилди ва плей-офф йўлланмаси нақд қилинди. Чорак финалда мерсисайдликлар «Порту»ни қийинчиликсиз (6:1) мағлуб этди. Ярим финал эса мисоли ҳаёт-мамот жангини эслатиб юборди. «Ливерпуль» сафарда Лео Месси етакчилигидаги «Барселона»га 0:3 ҳисобида ютқазди. «Энфилд»даги жавоб беллашувида эса «қизиллар» 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос тарих яратган ҳолда Мадрид чипталарига буюртма беришди.

    Иккала жамоа ҳам финалга осонликча етиб келгани йўқ. Шундай экан, финал беллашуви ҳам муросасиз курашларга бой бўлишига умид қилиб қоламиз.

    Қизиқарли фактлар

    1. «Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль» ўзаро 170 марта тўқнаш келган. 79 марта «қизиллар», 48 бора эса «шпорлар»нинг қўли баланд келган. 43 марта томонлар дурангга рози бўлган. Голлар нисбати ҳам «Ливерпуль» фойдасига 266:195.
    2. Жамоалар 1973 йил Еврокубоклар тарихидаги ўзларнинг илк ва сўнгги дуэлини ўтказган. УЕФА Кубогининг ярим финали доирасида «Ливерпуль» «Тоттенҳэм»ни сафарда урилган гол эвазига (1:0, 1:2) мағлуб этиб, финалга чиққанди.
    3. Томонлар умуман финал доирасида фақат бир марта ўзаро дуч келган. Хусусан, 1982 йил Англия Суперкубоги доирасида «Ливерпуль» «Тоттенҳэм»ни 1:0 ҳисобида таслим этган ва совринни ўзиники қилган.
    4. Бу учрашув Почеттино ва Клоппнинг ўзаро 10-тўқнашуви бўлади. Ҳозиргача Клопп жамоаси билан 4 та ғалабани қўлга киритган. Почеттино ҳисобида эса атиги битта ғалаба мавжуд. 4 та беллашувда эса дуранг қайд этилган.
    5. Иккала мураббий ҳам Европа Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқмаган. Улардан бир бугун бу «анъана»га барҳам беради.
    6. «Тоттенҳэм» Чемпионлар Лигаси финалида илк марта ўйнайди.
    7. «Ливерпуль» сафида Чемпионлар Лигасида аввал ғолиб чиққан 2 нафар футболчи бор — Старриж (2012 йил, «Челси» билан) ҳамда Шакири (2013 йил, «Бавария» билан).
    8. «Тоттенҳэм»да эса бундай ўйинчи йўқ.
    9. Бу Мадрид мезбонлигида ўтаётган бешинчи Чемпионлар Лигаси финалидир (1957, 1969, 1980, 2010 — барча финалларга «Сантьяго Бернабеу» мезбонлик қилган).
    10. Сиссоко («Тоттенҳэм») ва Вейналдум («Ливерпуль») уч йил олдин «Ньюкасл» сафида АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетганди, энди эса улар бир-бирига қарши Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушади.

    Тахминий таркиблар

    «Тоттенҳэм»: Льорис, Триппиэр, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Ваняма, Сиссоко, Эриксен, Алли, Сон, Кейн

    «Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, Виржил ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Ҳендерсон, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино, Мане.

    Финалдан олдинги фикрлар

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА
    Биз ўйиндан роҳатланишга тўлиқлигича тайёрмиз. Бир-биримизни яхши биламиз. Ўзимизга ишонамиз. Энг асосийси — ўз ишимизни яхши кайфият билан қила олишимиз. «Ливерпуль» жуда яхши жамоа. «Сити» ва «қизиллар» Англиянинг энг яхши икки жамоаси. Улар АПЛ бош соврини учун охиригача курашди, аммо Чемпионлар Лигасида ҳам қойилмақом ўйнаганини ҳам қайд этиш жоиз. Бу фантастик мураббий Юрген Клоппнинг хизматлари экани, шубҳасиз. Биз учун энг муҳим ғалаба. Футбол тарихига киришни истаймиз. Нима қилиш керак эканлигини яхши биламиз.Маурисио Почеттино, «Тоттенҳэм» бош мураббийи

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА
    Фаолиятимни омадсиз деб бўлмайди. 2012 йилдан бошлаб, агар 2017 йилни ҳисобга олмасак, ҳар мавсум финалларда иштирок этдим. Балки, ярим финалларда ғалаба қозониш бўйича рекордчидирман. Агар бу ҳақида китоб ёзадиган бўлса, ҳеч ким уни сотиб олмасди (кулади). Одамлар бизнинг фаворит эканлигимизни айтаётганидан хабарим бор. Аммо ўйиндан олдин ҳеч қайси жамоада устунлик йўқ эканлигини таъкидлаш лозим. Кучлар тенг.

    Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи

    Учрашув бошлангунга қадар эса қирғиз ёшларининг миллий мусиқа чолғу асбобларида Чемпионлар Лигаси мадҳиясини ижросини эшитиб, томоша қилиб баҳо бериш имкониятингиз мавжуд, азиз мухлис!

    Европа Чемпионлар ЛигасиФинал беллашуви

    1 июнь, шанба

    «Тоттенҳэм»—«Ливерпуль» 00:00

    Стадион: Мадриддаги «Vanda Metropolitano»

    Учрашув бош ҳаками: Дамир Скомина (Словения)

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    01.06.2019, 21:26   Изоҳ (0)   24688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» ва «Арсенал» собиқ ўйинчиси 35 ёшда автоҳалокат сабаб вафот этди

    01.06.2019, 16:35

    Расман: Антонио Конте «Интер»га бош мураббий бўлди

    31.05.2019, 10:00

    Руслан Нуриддинов Лондондаги Олимпиада ўйинларида тақиқланган модда қабул қилганликда айбдор деб топилди

    28.05.2019, 10:01

    Отабек Умаров: «Ҳабиб Нурмагомедов ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»

    27.05.2019, 08:28

    «Акаларга раҳмат»: Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга ифторликка келди ва Мирзиёев куёвлари билан учрашди (фото)

    26.05.2019, 10:25

    Ўзбекистоннинг энг кучли одами янги рекорд ўрнатди (видео)

    19.05.2019, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.