Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов 2012 йилги Лондон Олимпиадаси вақтида тақиқланган модда истеъмол қилганликда айбдор деп топилди. Бу ҳақда Спорт арбитраж судининг Допингга қарши кураш бўлими баёнотида маълум қилинди.
Қайд этиш жоиз, Нуриддинов 2018 йил декабрида мусобақалардан четлаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Халқаро олимпия қўмитасининг Лозаннадаги лабораториясида олиб борилган қайта текширувлар натижасида ўзбекистонлик атлет тестидан тақиқланган дегидрохлорметилтестостерон моддаси топилган.
Шу тариқа спортчи антидопинг қоидаларини бузган деб топилди. Натижада Лондон Олимпиадасида 4-ўринни эгаллаган Русланнинг натижалари бекор қилинди.
Энди спортчининг иши билан Халқаро оғир атлетика федерацияси шуғулланади.
Қайд этиш жоиз, Нуриддинов билан бир қаторда беларуслик Николай Новиков ҳам дисквалификацияга учради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)