Испания терма жамоаси ҳамда «Севилья», «Арсенал» ва «Реал»даги ўйинлари билан мухлисларга танилган Хосе Антонио Реес автоҳалокатга учраб, вафот этди. Бу ҳақда «Севилья» футбол клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Маълумот учун, Реес 1983 йил 1 сентябрь санасида Испания провинцияси Севильяга қарашли Утрера шаҳрида таваллуд топган. У фаолияти давомида «Севилья», «Арсенал», «Реал Мадрид», «Атлетико Мадрид», «Бенфика», «Эспаньол» каби жамоаларда тўп сурган.
Унинг сўнгги жамоаси «Эстремадура» эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)