Ўзбекистонлик фуқаролар Ўзбекистон давлат байроғини Жанубий Корея марказидаги устунлардан бирига илиб қўйди, деб хабар беради «ZarNews.uz».
«Мусофирдаги ватандошларимиздан келган видео, айримлар кўриб ўрнак олса арзигулик иш қилишибди. Ансан шаҳридаги кўчалардан бирида, бир нечта давлатлар байроқлари юқорида кўтарилиб турганда бизнинг Ўзбекистон байроғимиз ипи чириб, узилиб кетганлиги сабабли пастга тушиб қолган экан. Бунга кўзи тушган ватандошларимиз дарҳол уни яна ўз жойига илиб қўйишибди. Байроғимиз қай юртларда бўлмасин уни энг юқори чўққиларга кўтариш барчамизга насиб қилсин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)