Тошкентнинг Чилонзор туман Ички ишлар органларига 29 май куни эгаси вафот этган хонадонни сотган фирибгарлар ҳақида мурожаат келиб тушган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, воқеа 2018 йил 8 октябрь куни содир бўлган. Сергели тумани Sputnik 8-даҳада яшовчи 50 ёшли С.А., Чилонзор туманида яшовчи 44 ёшли Н.Я. ва 47 ёшли Н.М. марҳума 72 ёшли Е.Л. исмли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштирган.
Сўнг ушбу хонадонни Чилонзор туманида яшовчи 34 ёшли Н.У. исмли аёлга 22 500 долларга фирибгарлик йўли билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, фирибгарлар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)