Аввал хабар берилганидек, Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон —Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун 29—30 май кунлари Ўзбекистонда бўлди.
Россия бош вазири бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятида бўлиб, ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон — Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида қатнашди.
Шунингдек, Дмитрий Медведев Хива шаҳрида бўлиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларни томоша қилди.
Россия ҳукумати раисининг мамлакатга ташрифи ниҳоясига етди.
Дмитрий Медведевни Урганч халқаро аэропортидан Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
Изоҳ (0)