• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

    Парламент қуйи палатасида кўриб чиқиш учун тайёрланган янги қонун лойиҳасининг дастлабки вариантида мазкур меъёр ўз аксини топган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик ва эксперт доиралари муҳокамасидан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов фикр юритган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастурининг 28-бандида ҳокимнинг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш назарда тутилди.

    Давлат дастурининг ушбу банди ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг 2019 йил 3 апрелдаги қўшма қарори билан вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, парламент палаталари, тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди.

    Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Жанубий Корея, Япония, Канада, Грузия, Туркия, Россия ва Қозоғистон сингари қатор давлатларнинг маҳаллий вакиллик ва ижро органлари раҳбарлари мақоми ва ваколатлари бўйича тажрибаси ўрганилиб, ушбу мавзуларда олиб борилган фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар таҳлил қилинди, амалдаги қонун ҳужжатларининг тўлиқ инвентаризацияси ўтказилди.

    Ишчи гуруҳ томонидан ҳокимнинг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақоми бекор қилиниши муносабати билан келиб чиқиши мумкин бўлган масалалар — кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, штат бирликларига бўлган эҳтиёж ва бошқа масалалар жойларга чиқиб ўрганилди. Ушбу масала юзасидан ижтимоий сўровлар олиб борилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Танқидий таҳлил тарзида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ишчи гуруҳ, шунингдек, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан «Ҳокимнинг халқ депутатлари кенгаши раиси сифатидаги мақоми бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг дастлабки варианти ишлаб чиқилди.

    Мазкур қонун лойиҳасида:

    Ҳокимларнинг маҳаллий вакиллик органлари раҳбарлари сифатидаги мақомини бекор қилиш;

    халқ депутатлари кенгаши раиси лавозимини жорий қилиш;

    халқ депутатлари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарларининг мақоми;

    кенгашларда доимий асосда ишловчи депутатлар фаолиятини ташкил этиш;

    халқ депутатлари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш тартиби;

    халқ депутатлари кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда доимий комиссиялар ишини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Раёсат ташкил этиш;

    халқ депутатлари кенгашида доимий асосда ишловчи депутатлар фаолиятининг кафолатларини белгилаш;

    халқ депутатлари кенгашлари фаолиятига ташкилий, моддий-техник ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан кўмаклашувчи котибиятлар фаолиятини ташкил қилиш каби комплекс масалалар ўз ечимини топган.

    Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ва эксперт доиралари муҳокамасидан ўтмоқда.

    30.05.2019, 19:14   Изоҳ (0)   23461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия вазирлиги: 1 июндан газ ва электр энергияси тўловлари ошиши тўхтатилди

    30.05.2019, 19:03

    Андижонда маст фуқаро МИБ ходимининг бошига уриб, тан жароҳати етказди

    30.05.2019, 19:01

    Ўзбекистонда жорий йили 10 та мунтазам халқаро автобус йўналиши йўлга қўйилади

    30.05.2019, 18:48

    Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари тадбиркор Тимур Мусиннинг умумий овқатланиш объектида асоссиз текшириш ўтказгани юзасидан муносабат билдирди

    30.05.2019, 17:43

    Фарғонада танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбекнинг ҳолидан хабар олинди

    30.05.2019, 17:29

    «Мактабда концертга билет сотилгани йўқ». Қарши шаҳридаги 23-мактабнинг 108 нафар ўқитувчиси мактабда мажбурий тартибда билет сотилгани ҳақидаги хабарни бўҳтон деб...

    30.05.2019, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.