10.05.2019 йил соат 18:30 ларда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти Шаҳрихон туман бўлими давлат инспекторлари Д.Э. ва И.У. хизмат вазифаларини бажариб, тумандаги «Сарой» маҳалласида яшовчи С.Б.нинг хонадони газ ҳисоблагичи ускунаси кўрсаткичларини хатлов далолатномасига тушираётган вақтда, С.Б. (1975 й.т.) маст ҳолатда, давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг чиқиб кетишларини қатъий талаб қилиб, давлат инспектори И.У.нинг (1988 й.т.) бошига уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабарида айтилади.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)