• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мактабда концертга билет сотилгани йўқ». Қарши шаҳридаги 23-мактабнинг 108 нафар ўқитувчиси мактабда мажбурий тартибда билет сотилгани ҳақидаги хабарни бўҳтон деб атамоқда

    «Дарё» таҳририятига Қарши шаҳридаги 23-мактабнинг 108 нафар ўқитувчисидан мурожаат мактуби келиб тушди. Мурожаатда ўқитувчилар мактабда концерт учун 35 минг сўмдан мажбурий тартибда пул йиғилганлиги тўғрисидаги хабар ғирт уйдирма эканлигини айтиб, бу каби сохта маълумотларни тарқатаётганлар мактаб жамоасининг обрўсига путур етказганини ёзади. Шунингдек, улар негадир ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевни дастлабки маълумотни суриштирмасдан чоп этишда айблайди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ушбу мурожаатни йўллаган ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

    — Бу хабарни сайтда ўқиб, ҳайратдан қотиб қолдик, тўғриси, хафа ҳам бўлдик, — дейди мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Гулноза Эшонқулова. – Боиси бизда мажбурлаб билет сотиш ҳолати бўлгани йўқ. Аслида ўқитувчининг ҳам маънавий дам олишга ҳаққи бор-ку. Агар концертга билет сотилса, ўз хоҳишимиз билан олган бўлардик. Журналист Хушнудбек Худойбердиев воқеа ҳақида ёзишдан аввал мактабимизга келиб ўрганиши керак эди-да. Шошма-шошарлик билан бу хабарни бериб юбормасдан.

    Гулноза Эшонқулова.

    Гулноза Эшонқулова.
    Фото: «Дарё»

    Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қарши шаҳридаги мактабларда хонанда Анвар Санаев концертига 35 минг сўмдан мажбурлаб билет сотилаётганлиги ҳақидаги хабар дастлаб, жорий йил 8 май куни Telegram’даги «Ўқитувчи» каналида чоп этилганди. Бу ҳақда хабар берган каналда шундай дейилади:

    «Ассалому алайкум! Юқоридаги концерт учун чипта 35 минг сўмдан Қарши шаҳридаги мактаб ўқитувчиларига мажбурлаб сотилмоқда. Шу бўйича ҳам ёрдам қилинг. Амфитеатрда шароит йўқ, 35 минг тўлаб қуруқ тахтага ўтириб келамиз.... Илтимос.....»

    Концертларга бориб, маданий ҳордиқ чиқариб дам олиб келиш яхши, лекин мажбурлаб, ўзлари хоҳламаган нарса учун эмасда энди.

    Шундан сўнг бу хабар ўша куниёқ «Раис бува» каналида ҳам чоп этилди. Аммо мактаб ўқитувчиларининг таъкидлашича, ўқитувчиларнинг аксарияти хабарни Хушнудбек Худойбердиевнинг каналидан ўқиган. Шу боисдан ҳам дастлабки хабарни Хушнудбек Худойбердиев тарқатган деган хаёлда юришибди.

    Блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳам ушбу хабарни барча сайтлар қатори Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати тарқатган маълумотга асосланиб, 14 май куни Telegram каналида омма эътиборига ҳавола қилди. Ўша хабарда ҳам билет мажбуран сотилаётгани эмас, билетни мажбуран сотгани учун мактаб директори ишдан олингани ҳақида ёзилганди. Балки Хушнубдекнинг Telegram канали ўқувчилари биринчи манба ўқувчиларига нисбатан кўплиги боис ҳам аксарият ўқувчилар хабарни Хушнудбек орқали ўқиган ва дастлабки манба ҳам шу экан деган хулосага келган бўлиши мумкин.

    Мактабнинг рус тили фани ўқитувчилари Насиба Самадова ҳамда Раъно Юнусовалар ҳам мажбурий тартибда билет сотилганини рад этиб, Анвар Санаевнинг концерти ҳақида шу хабарлар чиққанидан сўнггина билишганини таъкидламоқда.

    Насиба Самадова.

    Насиба Самадова.
    Фото: «Дарё»

    — Анвар Санаевнинг Қарши шаҳрида концерт бераётганидан билет мажбурлаб сотилгани ҳақидаги хабарлар чиққач, бохабар бўлдим, — дейди Насиба Самадова. — Унгача бу ҳақда билмаганман.

    — Агар мактабимизда билет мажбурлаб сотилганда бу ҳақда ўзимиз биринчи бўлиб хабар берардик, — дейди Раъно Юнусова. – Боиси, бизнинг мактаб жамоаси ўзига ишонган жамоа. Ҳар доим ҳақиқатга тик боқади.

    Раъно Юнусова.

    Раъно Юнусова.
    Фото: «Дарё»

    Ўқитувчи Матлуба Жумақулова ҳамда Нодир Чориевлар интернет сайтларида Қарши шаҳридаги 19-, 23-мактабларда 100 та билет мажбурлаб сотилгани ҳақида хабар берилганини, аммо 23-мактабда фаолият юритувчи 135 нафар ўқитувчи буни тамоман рад этаётганини, 108 нафари ҳатто расмий изоҳ сўраб хат ёзганини айтар экан, билетнинг 100 талиги ҳақидаги гап қаердан чиққанини сўради.

    Нодир Чориев.

    Нодир Чориев.
    Фото: «Дарё»

    Ушбу саволга жавоб излаган «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуд Панжиев буни вазирликнинг ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари аниқлаганини билдирди. Ва «бошқарма бу ҳақда вазирликка ахборот бермаган», – деди.

    Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров тақдим этган ҳужжатга кўра, Ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи I.Тўраев ва бош мутахассис Ж.Бозоровнинг 2019 йил 10 май куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга берган билдиришномасида ўқитувчиларга мажбурий тартибда билет сотилаётганлиги ҳақидаги гап ўз тасдиғини топгани баён қилинади. Анвар Санаевнинг 23 май куни Қарши шаҳридаги амфитеатрда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурига билетлар шаҳардаги 19- ва 23-мактаб раҳбарияти ва концерт ташкилотчилари томонидан келишилган ҳолда 35 минг сўмдан сотилаётгани ва мактаб раҳбарига ҳар бир билетдан 5 минг сўмдан қолаётгани аниқлангани билдирилади.

    Ҳуқуқий назорат хизмати ўз билдиришномасида шунингдек, Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири Б.Эргашевга ҳам ижтимоий тармоқлардаги мажбурий тартибда билет сотилгани ҳақидаги хабарларга эътибор бермагани ҳамда ўз вақтида мактабларда профилактика тадбирлари ўтказмагани учун интизомий жазо қўллаш кераклигини билдиради.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу жараёнлардан сўнг, 14 май куни вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ХТБ мудири ўринбосари Р.Ж.га ҳайфсан интизомий жазо чораси берилган. 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори в.в.б. Р.Н. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 19-умумтаълим мактаби директори С.А. жорий йилнинг 8 майидан буён соғлиғи яхши эмаслиги туфайли даволанаётгани боис унга нисбатан интизомий жазо чораси кўриш кейинга қолдирилган. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.У. ва Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири Б.Э.га интизомий жазо бериш масаласи кўрилмоқда.

    23-мактабнинг бўшатилган директори Ренат Норов ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Аҳмедованинг маълумот беришича, 10 май куни шаҳардаги 8 та мактаб директори ва ўринбосарлари шаҳар ХТБга чақирилган. Гулнора Аҳмедова ҳамда Ренат Норовларнинг эслашича, йиғилишда 19-, 23-мактаб раҳбариятидан ташқари 11-, 25-, 44-мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳам бўлган. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуд Панжиев, шаҳар ХТБ мудири Баҳодир Эргашевлар иштирокида ўтказилган йиғилишда 8 та мактаб раҳбариятидан ташқари концерт ташкилотчиси Саъдулла Ҳайдаров ҳам иштирок этган.

    Гулнора Аҳмедова.

    Гулнора Аҳмедова.
    Фото: «Дарё»

    — Концерт ташкилотчиси Саъдулла 8 та мактаб раҳбариятининг ҳаммасига ҳам билет олишни тарғибот қилмаганини, фақатгина 19-мактабга бориб, унда ҳам ичкарига кирмасдан мактаб дарвозаси олдида 30 та билет сотиб кетганини айтди, — дейди Гулнора Аҳмедова. – 23-мактабни тилга ҳам олмаганди. Лекин кўриб турганингиздек бизнинг мактаб асосий айбдорлардан бўлиб қоляпти.

    Маълум бўлишича, ўша кунги йиғилишда 8 та мактаб директори ва ўринбосарларидан вазир Шерзод Шерматов номига ариза ва тушунтириш хати олинган. Вазир номига ёзилган ариза ва тушунтириш хатларида раҳбарлар мактабида билет сотилган бўлса сотилганини, сотилмаган бўлса сотилмаганини ёзган.

    19-мактаб директори ўринбосари Жонгул Абдуллаева ўз аризасида жорий йил 6 май куни ўзини «Ўзбекконцерт»дан деб таништирган Саъдулла Ҳайдаров келиб, хоҳловчи ўқитувчиларнинг 23 нафарига 35 минг сўмдан концертга билет бериб кетганлигини, аммо пули ҳали олинмаганини ёзган. Буни мактаб директори Сурайё Аҳмедова ҳам тасдиқлаган. 23-мактаб директори ўринбосари Гулнора Аҳмедова эса ўз аризасида Саъдулла исмли киши билет таклиф қилганида рад этганини ёзган. 23-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, ўша пайтдаги вақтинча директор вазифасини бажарувчи Ренат Норовнинг бу хусусидаги тушунтириш хати ва аризасига кўзимиз тушмади. Аммо шаҳар халқ таълими бўлими мудирига ўз хоҳиши билан бўшатишларини сўраб ёзган аризасини кўрдик.

    Ўрганишларимиз натижасида аниқланишича, 10 май куни шаҳар халқ таълими бўлимига чақирилган 8 та мактаб директорлари орасидан фақатгина Ренат Норов вазифасидан озод этилган. Вазифа ҳам вақтинчалик бўлган. Аслида Ренат Норов ўринбосар сифатида ўз ишини давом эттирмоқда. Норовнинг қўшимча қилишича, раҳбарият учун айбдор сифатида бўшатилиши осон бўлган биргина номзод у бўлган. Шунинг учун раҳбарият ундан тез ва осон воз кечган. Ренат Норовга кўра, тез кунларда уни ўринбосарлик лавозимидан ҳам олишмоқчи.

    Фото: «Дарё»

    Жараённи ўрганар чоғи 23-мактаб жамоасидан қарийб 100 га яқин ўқитувчилар билан суҳбатлашдик. Барчаси билетнинг нафақат мажбурий тартибда сотилганини, умуман билет сотилганини рад этди. Қолаверса, мактаб ўқитувчилари ушбу хабарлар чиққач вазирликнинг ҳуқуқий назорат хизмати ҳам, халқ таълими бошқармасию, шаҳар халқ таълими бўлими масъуллари ҳам бирор марта мактабга келмаганини айтди. Ҳеч қайси ўқитувчидан бу ҳақда бир оғиз ҳам сўрамаганини билдирди. Қизиқ, унда сотилган билетлар сони 100 та эканлиги ҳақидаги гап қаердан чиққан? Вазирлик бунга изоҳ берар, албатта.

    30.05.2019, 17:02   Изоҳ (0)   14639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилояти ФВБ ЁХБ томонидан автомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро этилди (фото)

    30.05.2019, 16:39

    Самарқандда маст ҳолатда улфатларини пичоқлаб, улардан бирини ўлдирган шахс 22 йилга қамалди

    30.05.2019, 16:28

    Ахсикент археологик ёдгорлиги лойиҳасини тайёрлашда Рим тажрибасидан фойдаланилади

    30.05.2019, 16:05

    Нурафшон шаҳридаги уйлардан бирига илон кириб қолди (фото)

    30.05.2019, 15:51

    Ўзбекистонда флагман университетлар ташкил этилади

    30.05.2019, 15:34

    Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошқа бинога кўчди

    30.05.2019, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    Дунё | 6 июл, 15:23

    Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54

    Роналду Диогу Жотанинг дафн маросимида нега иштирок этмагани маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 14:44

    Али Хоманаий Исроил билан уруш бошланганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 6 июл, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:54

    Ўзбекистонда банкларнинг автокредит ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкалари очиқланди

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:40

    ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ режасига ижобий жавоб берди

    Дунё | 6 июл, 12:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.