«Реал» собиқ ҳужумчиси Рауль клубнинг захира жамоаси бўлмиш «Кастиля»га бош мураббий бўлади. Бу ҳақда AS хабар берди.
41 ёшли испаниялик жамоа Сегундага (Ла Лигадан кейинги ўринда турувчи мусобақа) қайтадими ёки йўқ «Кастиля»да иш бошлайдиган бўлди.
«Кастиля» жорий мавсум мамлакатнинг 3-дивизиони ҳисобланган Сегунда Б да ўйнади. Жамоа мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллади ва Сегундага чиқиш имкониятини тақдим этувчи плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Рауль айни дамда «Қироллик клуби»нинг ёшлар жамоасига устозлик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)