Ўзбекистон Украинага эртанги картошкани улгуржи экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Мазкур маҳсулотлар яхши сифатга эга эканлиги ва килограмми 57—64 центдан сотилаётгани айтилмоқда.
Экспертларга кўра, авваллари Украинага ҳеч қачон ўзбек картошкаси олиб келинмаган, чунки Ўзбекистоннинг ўзи картошканинг йирик импорт қилувчиси ҳисобланади.
Бунга Украина ва Евроиттифоқ давлатларида пиёз танқислиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шу сабаб Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан ҳам пиёз келтирилди. Импортчилар эса бунга параллел равишда бошқа маҳсулотларни ҳам етказиб бериш чораларини қидирган.
Ўзбекистонда эртанги картошка йиғиштириб олиш март ойида бошлангани ва бу пайтда нархлар нисбатан паст бўлгани апрель май ойларида пиёзга қўшиб картошка ҳам етказиб берилишига олиб келган.
Изоҳ (0)