Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» («Тошкент осмонидаги янгиликлар») Telegram-каналида хабар берилди.
Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистонга расмий ташрифини бошламоқда, дейилади хабарда.
Аввалроқ 29—30 май кунлари Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриши маълум қилинган эди.
Ташриф доирасида Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия Қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)