Украина президенти Владимир Зеленский Грузия собиқ президенти ва Одесса вилояти (Украина) собиқ губернатори Михаил Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтарди, деб хабар бермоқда «Газета.ru» давлат раҳбарининг расмий сайтига таяниб.
Таъкидланишича, Зеленский ўзидан аввалги президент Пётр Порошенконинг 2017 йил 26 июлдаги «Украина фуқаролигини тугатиш тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш киритган. Саакашвилининг Украина фуқаролигидан маҳрум этилиши ҳақидаги банд олиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, Саакашвили томонидан паспорт олишда ёлғон маълумотлар тақдим этилгани сабабли у Украина фуқаролигидан маҳрум қилинган эди.
Изоҳ (0)