Япониянинг Кавасаки шаҳридаги Ноборито бекати ёнида номаълум эркак мактаб автобусини кутиб турган ўқувчиларга пичоқ билан ташланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 20 киши жароҳатланди, улардан 13 нафари 6-7 ёшдаги ўқувчи қизлардир.
Яраланганлардан икки нафари, жумладан, бир болада ҳаёт аломатлари сезилмаётгани билдирилмоқда.
Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Полиция у бўйнига пичоқ ургани ва ҳушсиз ҳолда эканини айтмоқда. Ҳодиса жойида иккита пичоқ топилди.
Изоҳ (0)