Малайзиялик аёл хавфли илон ҳужумига учради, деб хабар берди AsiaOne.
Воқеа 25 май куни 47 ёшли Халифа Отман (Halifah Othman)нинг ахлат ташлаш учун кўчага чиққанида содир бўлган. Илон унинг оёғини ўраб олган. Аёлнинг бақирганини эшитган унинг икки ўсмир ўғли Мод Расул Абдулла (Mohd Rasul Abdullah) ва Мод Азиз (Mohd Aziz) ёрдамга келган. Болаларнинг онасини қутқариш учун қилган ҳаракатлари фойда бермаган.
Маҳаллий аҳолининг бир нечтаси бунга гувоҳ бўлган ва мечете (қилич) билан илонни кесган. Оёғи, қўли ва бошидан жароҳатланган Отман Кулим шаҳридаги касалхонага етказилган.
«Онамнинг аҳволи унча яхши эмас, у ҳали хам даволанмоқда, — дейди аёлнинг 16 ёшли ўғли Расул Абдулла. — Илонни уйимиз яқинида кўмиб қўйдик».
Изоҳ (0)