Украина президенти Владимир Зеленский Луганск вилоятига илк ишчи ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар бермоқда.
Бу ерда у Луганской ва Счастье қишлоқларидаги украиналик ҳарбийлар марраларини кўздан кечирган.
Зеленский жангчилар билан маиший шароитлари, таомлар сифати, техника, турар жой ва ижтимоий пакет билан таъминланиши, бўлинмаларнинг шакллантирилиши билан боғлиқ масалалар бўйича мулоқот қилган.
«Луганской қишлоғида президент олдинги маррада, жумладан, кузатув пости ва блиндажларда бўлди. Душманнинг энг яқин марраси 400 метр нарида жойлашган», — дейилади президент маъмурияти хабарида.
Изоҳ (0)