Исроил ҳарбийлари Суриянинг Кунейтра вилоятидаги қишлоқни ўққа тутди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Исроил Телл аш-Шаар қишлоғига ракета зарбаси берди. Яраланганлар ва шикаст етказилган ҳарбий техника ҳақида маълумотлар олинмоқда», — дея хабар берди Сурия давлат телевидениеси.
Агентлик манбалари бир киши ҳалок бўлгани ва бир жангчи яраланганини билдирмоқда.
Ўз навбатида, Исроил армияси вакиллари самолётга қарата ўт очилгани туфайли Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимига ҳужум қилинганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)