Европа кенгаши раиси Дональд Туск жорий йил 31 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда кенгаш расмий сайтида маълум қилинган.
Ташриф давомида Тускнинг Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиши кўзда тутилган.
Тошкентга ташриф Евроиттифоқнинг Марказий Осиёга доир янги стратегияси ишлаб чиқилиши билан боғлиқ. Туск Ўзбекистондан ташқари Тожикистон ва Қозоғистонда ҳам бўлади.
Изоҳ (0)