• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўкада экин даласи ҳайдаб ташланди

    ЎзАга Тошкент вилояти Бўка туманидан бир гуруҳ деҳқонлар келиб, 7 гектарда парваришланаётган писта, ерёнғоқ ва тарвуз туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар органлари масъуллари томонидан бузиб ташлангани, даланинг қолган қисмидаги экинлар ҳам бузилиш арафасида экани ва бу ишлар оқибатида ўнлаб оиланинг ҳаёти издан чиқиб кетиши мумкинлиги юзасидан мурожаат қилди. Агентлик мухбирлари Бўка туманининг О.Йўлдошев фермерлар уюшмаси ҳудудидаги мазкур далада бўлиб, деҳқонлар билан суҳбатлашди ҳамда вазиятни ўрганди.

    Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ерни ер қилган биз-у, эгалари бошқалар

    Деҳқонларнинг экинлари ҳайдалиш жараёни экин парваришланаётган ер майдони ва унга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлгани учун даставвал дала масаласига ойдинлик кирицак.

    «2016 йилда 30 гектарлик мана шу далани олиб, сабзавотчиликка ихтисослашган «Шабада нур омад« масъулияти чекланган жамиятини ташкил этдик. Суратларда кўриб турганингиз каби ушбу чакалакзорни ер қилгунча анча тер тўкишга тўғри келди. Даставвал, сувсизлик сабаб ташландиқ ҳолга келиб қолган далага сув олиб келиш чорасини кўрдик. Бунинг учун қўшни Оққўрғон туманининг Қайирма қишлоғидан далагача бўлган 3,5 километр масофага электр тармоғи тортиб келдик. Трансформатор ва сув чиқариш учун насос ўрнатдик. Далани ажриқ ва ўтлардан тозалаш учун юзлаб ишчилар ишлатдик. Бу ерни фойдаланса бўладиган ер ҳолатига келтиргунча ўша пайтларда 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфладик. Хуллас, ерни ер қилган бизу, эгалари бошқалар», – дейди МЧЖ раҳбари Суннат Шертоев.

    «Шабада нур омад« МЧЖга қарашли бўлган ушбу ер майдони жорий йил январь ойида ўтказилган оптималлаштириш жараёнида туман ҳокимлиги захира фондига олиниб, «Бўка ширин-сут« фермер хўжалигига чорвабоп озуқа – беда, маккажўхори каби экинлар етиштириш учун берилган. Лекин чорвачиликка ихтисослашган «Бўка ширин-сут» фермер хўжалиги раҳбари мазкур ерга эгалик қилишдан бош тортиб, туман ҳокими номига мазкур ер майдонини ҳокимлик захира фондига олишни сўраб, ариза ёзган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хўш, нега? Ушбу саволга жавоб беришдан аввал «Шабада нур омад« МЧЖга қарашли ернинг қандай қилиб оптималлаштиришга тушиб қолганига изоҳ кирицак.

    «Лойиҳа бўйича ‘Шабада нур омад’ МЧЖ 2017 йилнинг 3-чорагида 130 минг долларлик 600 тонна гулкарам экспорт қилиши керак эди. Бунинг ўрнига ерни деҳқонларга сотиб келди. Айнан мана шу сабаб, яъни ердан самарасиз ва мақсадсиз фойдалангани учун МЧЖ ери захирага олиниб, чорвачиликни ривожлантириш учун ушбу йўналишдаги фермер хўжалигига берилган», – дейди туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Умид Йўлдошев.

    Юқоридаги саволга қайтамиз: фермер нега ерни олишни истамаяпти? Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Шабада нур омад« МЧЖ раҳбарининг қайд этишича, фермер бу ерни ишлатиши учун сув керак. Сув учун эса ернинг собиқ эгаси бўлмиш МЧЖ билан 3,5 километрга тортилган электр энергияси, трансформатор ва насосни келишиш керак. Табиийки, фермерга бу келишув хўжаликка келиши мумкин бўлган фойдага нисбатан жуда қимматлик қилади. Ушбу воситаларсиз эса ер боз бояги – чакалакзор ҳолига қайтиши мумкин. Айнан мана шундай сабаблар туфайли фермер ердан воз кечишга қарор қилган. Аммо, ерни топшириш бўйича ҳокимга ариза бергани билан амалда ер уники. Аҳамият беринг, амалда ер «Бўка ширин-сут« фермер хўжалигига қарашли.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Деҳқонлар билан суҳбатимиз чоғида улар ер масаласида «Шабада нур омад« МЧЖ раҳбари билан келишиб ишлаётганини маълум қилди. Қизиқ ҳолат, эътибор беринг, ер МЧЖдан январь ойида туман захира фондига олинган. Деҳқонлар эса март апрель ойларида МЧЖ раҳбари билан келишиб, экин-тикин ишларини бошлаган. Яна ўша савол, қандай?

    «Еримиз оптималлаштириш жараёнида бошқа фермер хўжалигига берилгани ҳақида хабарим йўқ эди. Бу ҳақда менга бирор бир ташкилотдан хат ёки бошқа ҳужжат келмаган. Ҳеч бўлмаганда телефон орқали ҳам хабардор қилишмаган. Хабарим бўлганида меҳнат ва маблағ сарфлаган ерим учун курашар, масъулларга вазиятни тушунтирар эдим. Ахир, орадан бор-йўғи 2 мавсум ўтди ва шу қисқа вақт мобайнида 30 гектарлик ҳайбатли чангалзорни ер қилдик. Табиийки, бунга юқорида айтганимдек, яхшигина маблағ сарфладик. Ер энди ер бўлувди. Биз ҳам шунга тайёрланиб, экспорт бўйича йирик лойиҳаларни режалаштиргандик. Агар ҳали ҳам имконият берилса, ташландиқ ерни обод қилганимиз каби сабзавот етиштириш ва экспорт қилишда ҳам юзимизни ёруғ қиламиз», – дейди «Шабада нур омад« МЧЖ раҳбари Суннат Шертоев.Optimaллаштириш жараёнида МЧЖга қарашли ер майдонининг ҳеч қандай огоҳлантириш ёки хабарсиз олиб қўйилиши юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига юзландик.

    «Жорий йил 9 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг оптималлаштириш жараёни бўйича тегишли қарори қабул қилинган бўлса, 30 январгача бўлган қисқа вақт ичида тумандаги 1 минг 100 та фермер хўжалиги ушбу жараёнга қамраб олинди. Табиийки, бундай тиғиз вазиятда камчиликлар бўлиб туради. Жумладан, «Шабада нур омад« МЧЖга ери туман захира фондига олингани бўйича хабар қилинмаган», – дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

    Йўлимга, қўлимга термулиб, илҳақ кутаётган фарзандларимга нима дейман!?

    Айни пайтда мавзу объэкти бўлиб турган мазкур ер майдони ҳақида маълум тасаввурга эга бўлдик. Энди бевосита экинларнинг ҳайдалиши билан боғлиқ воқеаларга эътиборингизни қарацак.

    «16—17 май кунлари туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар идорасидан вакиллар келиб, бу ердаги экинлар ноқонуний эканини тушунтирди. Шу сабаб бузамиз, дейишди. Биз уларга ҳолимизни тушунтирдик, улар ўз ҳолини тушунтирди. Хуллас, 5 гектар пистани бузиб, пахта экишга ва парваришлашга келишдик. Ваъдага вафо қилиб, 20 май кунига қадар шу даладаги деҳқонлар ҳашар йўли билан 5 гектарга чигит қададик», – дейди деҳқонлар.

     

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мурожаатчиларнинг қайд этишича, 21 май куни яна туман масъуллари келиб, далага трактор солган ва уни экин майдони бўйлаб кўндалангига юргизиб, 2 гектардан ортиқроқ ердаги писта, ерёнғоқ ва тарвуз ҳайдаб ташланган.

    «1,5 гектарда тарвуз, 1 гектарда ерёнғоқ парваришлаяпмиз. 1,5 гектардаги пистани бузиб, пахта экдик. Бунисига розимиз, қайсики ноқонуний ҳатти-ҳаракатимиз, яъни тегишли ҳуқуқий ҳужжатларсиз, яна ўзбошимчалик билан ерга экин экканимиз учун. Ахир айтишадику, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди, деб. Лекин биз деҳқонмиз. Кўрсатилган ерни обод қилишга, мўл ҳосил олишга ўрганганмиз. Агар ҳужжатли ишларга ақлимиз етганида Наманганнинг Чустини, сўлим қишлоғим Олмосдан олисларда оиламдан, ёру дўстларимдан олисда юрмасдим. Бу масала ўз йўлига. Лекин тарвуз ва пистамизни ҳам бузишмоқчи. Ахир биз бу ерга даромад олиш, бола-чақа боқиш, рўзғор тебратиш учун оиламизнинг бор-йўғини – айни пайтга қадар 25 миллион сўм тикканмиз. Уларни меҳнатимиз билан қўшиб ерга қоришса, йўлимга, қўлимга термулиб, илҳақ кутаётган оиламга нима дейман!?», – дейди Одил Эргашев.Деҳқонларнинг таъкидлашича, улар туман мутасадди вакилларига ноқонуний фаолиятини қонунийлаштириш, яъни шартнома тузишни таклиф қилган. Аммо мутасаддилар бузиш фикрида қатъий.

    «2 гектар ерёнғоқ, 1 гектар тарвуз экканман. 1 гектар ерёнғоғимиз 21 май куни бузиб ташланди. Бизга энг алам қилгани нима биласизми, улар экинларимизни бузиб, пахта экишмоқчи. Ҳафта-ўн кунда ёз бошланар палласи пахта экишмоқчи. Ахир бу турган битгани исрофку. Биринчидан, чигит ва пахтага сарфланган пул ҳавога кетади. Чунки бу пайт экилган чигитдан пахта бўлмайди. Иккинчидан, бозоримизга чиқиши ва ҳатто экспорт қилиниши мумкин бўлган шунга ҳосил бой берилади. Учинчидан эса бу ерда чайла қуриб, меҳнат қилаётган 9 оиланинг ҳаёти издан чиқади. Чунки улар бу ерга бор-будини сарфлаган», – дейди Неъматилло Бахонов.Дарҳақиқат, экинларга яхшигина маблағ сарфланган. Буни деҳқонларнинг бир гектар тарвуз учун сарфланадиган маблағи мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунончи, бир гектарга 7—8 минг тарвуз уруғи қадалади. Бир дона уруғ 400—500 сўм. Бу бир гектарга фақатгина уруғ учун ўртача 3 миллион 500 минг демакдир. Гектарига 110—120 килограмм плёнка зарур бўлади. Унинг бир килоси 16—17 минг сўм. Демак, гектарига ўртача 1 миллион 700 минг сўм плёнка учун пул сарфланади. Ерни шудгорлаш, экинни ўғитлаш, мавсумий ишчиларга кунлик пул бериш, хуллас бир гектар тарвуз тайёр бўлиб, ҳосил олингунча харажат 10 миллиондан анча юқорилаб кетади. Муаммоли даланинг мавжуд 30 гектари бўйича моддий зарар эса табиийки, шунга яраша бўлади.

    Хўш, унда нега экинлар бузиб ташланмоқда? Туман мутасаддилари бу зарарларни билишмайдими? Билса унда нега бузиш фикрида қатъий?

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мурожаатчиларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этдик. Табиийки, бу танганинг бир томони. Деҳқонларнинг ақли етган нарсага туман мутасаддиларининг ақли етмайдими. Назаримизда, керагича етади. Демак, танганинг иккинчи томони ҳам бор.

    Лекин у томон бизга ҳам маълум эмас. Биз унга аниқлик киритиш мақсадида мазкур жараён иштирокчиси бўлган туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарига бир неча бор қўнғироқ қилдик. Дастлабки ва ягона мулоқотимизда мурожаатимиз мазмунини эшитиб-эшитмас, гўшакни қўйди. Ва афсуски қайтиб кўтармади.

    Ўйлашимизча, туман мутасаддилари нима иш қилишини билмасдан зерикиб, экинларни буздирмаган. Бунинг ўзига яраша сабаблари борлиги табиий. Биз улардан ушбу ҳолат бўйича асосли жавобни кутамиз.

    27.05.2019, 10:35   Изоҳ (0)   37621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон делегацияси Парижда Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотининг Бош сессиясида қатнашмоқда

    27.05.2019, 09:53

    Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент—Томчи» йўналиши бўйича чартер рейсларини тиклайди

    27.05.2019, 09:42

    Жириновский яқин ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб содир бўладиган ҳодисаларни «башорат» қилди

    27.05.2019, 09:20

    Жамоатчилик княз Романовнинг картиналар коллекциясини Тошкентдаги саройига қайтаришни таклиф қилди

    27.05.2019, 08:50

    Андижонда ФВВ ходимларига янги уйларнинг калити топширилди

    26.05.2019, 23:30

    25 май, Тошкент, «Халқлар дўстлиги». Битирувчиларни ўзбек эстрадаси юлдузлари ва МакSим қутлади (фото)

    26.05.2019, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:59

    Рэшфорд “Барселона”да асосий таркиб учун қайси футболчи билан рақобатлашиши маълум бўлди

    Спорт | 23 июл, 09:55

    Россия эстрадасининг энг бадавлат санъаткорлари: улар қанча пул ишлаб топади?

    Лайфстайл | 23 июл, 09:50

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    Дунё | 23 июл, 09:20

    Андижонда аёлни “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:14

    “Реал” ҳужумчисига кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 23 июл, 09:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.