Венесуэла мухолифати Хуан Гуайдо тарафдорлари республиканинг Вашингтондаги элчихонасини ўз назорати остига олди. Бу ҳақда мухолифатнинг АҚШдаги вакили Карлос Векко Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Элчихонамиз озод. Диктатуранинг куни битишига оз қолди», — деб ёзади Векко.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган сурат ва видеодан Векко ҳамда унинг тарафдорлари элчихона деразасидан «Озод Венесуэлага шарафлар» ёзувли баннер ва мамлакат байроғини тушириб қўйганини кўриш мумкин.
Viva Venezuela libre desde nuestra Embajada. Se acerca el final de la dictadura. El cambio ya llegó . pic.twitter.com/OG5zKB9ITb
— CARLOS VECCHIO (@carlosvecchio) May 24, 2019
Ҳозирда мухолифат вакиллари Америка ҳарбийларга қарши фаоллар ҳаракати — Cоде Pink томонидан бинони ушлаб туриш вақтида етказилган зарарларни ҳисоб-китоб қилмоқда.
«Айни вақтда Венесуэланинг АҚШдаги дипломатик миссиясига тегишли барча олтита кўчмас мулк объектлари қайтариб олинди ва улар ҳимоя остида», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтонда президент Николас Мадуронинг тарафини олиб Global Exchange ҳамда Cоде Pink ташкилотларининг фаоллари чиқиш қилганди.
Изоҳ (0)