Қозоғистоннинг Семей шаҳрида иккинчи синф ўқувчиси ботқоққа чўкаётган 4 ёшли болакайни қутқариб қолди, деб хабар беради Tengrinews.
8 ёшли Виктор Новоселовнинг қаҳрамонлигини нафақат атрофдагилар, балки бутун шаҳар муҳокама қилмоқда. 4 ёшли болакай хусусий уйларнинг бирига қарашли томорқада жойлашган ботқоққа тушиб кетган. Бу вақтда Виктор дўстлари билан шу атрофда ўйнаётган бўлган. Воқеага гувоҳ бўлган болаларнинг барчаси ёрдам чақиришга югуриб кетган, Виктор эса ёрдам етиб келгунига қадар болакайнинг қўлидан тортиб, унинг чўкиб кетишига йўл қўймаган.
Ёш қаҳрамоннинг ота-онаси ҳамда ўзи шаҳарда Фавқулодда ҳолатлар бошқармасига чақирилиб, уларга миннатдорчилик билдирилди. Викторга жасурлиги учун фахрий ёрлиқ топширилди.
Маълум қилинишича, ҳозирда ёш қаҳрамонни тақдирлаш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда ва яқин вақтлар ичида уни расман «Ёш қутқарувчи» мактабига таклиф этишади.
Изоҳ (0)