Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Гвинеянинг собиқ президентликка номзоди Мари-Мадлен Диубате Париж шаҳрида икки нафар шахс томонидан ўмариб кетилди. Аёлнинг 45 миллион евро турадиган бриллианти йўқолиб қолган, деб хабар беради «Корреспондент».

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Parisien нашрининг таъкидлашича, икки нафар номаълум шахс сиёсатчи жойлашган Warwick меҳмонхонасига келган. Улар ўзини қимматбаҳо тошларни баҳолаш билан шуғулланувчи мутахассислар дея таништирган.

Бриллиантнинг қийматини билиш мақсадида аёл уларни чақирган, бироқ эркаклар қимматбаҳо тошни алмаштириш қўйишга улгурган. Диубате сохта тошни орадан икки кун ўтибгина пайқаб қолган.

Француз полицияси мазкур ўғирлик юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган. Ўғриларнинг шахси ва фуқаролиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар