«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари XV пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати маълум қилди.
Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Бугунги кунгача Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган Сарвар Отамуродов «Ўзагросуғурта» акционерлик жамияти раҳбари этиб тайинланганлиги боис партия етакчилигидан озод этилди.
«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров марказий кенгаш раиси этиб сайланди.
Изоҳ (0)