«Челси» собиқ бош мураббийи Антонио Конте ўтган йилги истеъфоси бўйича судда ютиб чиқди. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Лондон клуби италиялик мутахассисга 9 миллион фунт миқдорида товон пули тўлайдиган бўлди.
Ҳар иккала томон ҳам суд қарорини қабул қилди, у уч кишилик гуруҳ томонидан қабул қилинди. «Аристократлар» ушбу қарордан норози эмас.
Шундай қилиб 2003 йилдан буён, клуб Роман Абрамович томонидан сотиб олинганидан сўнг «Челси» истеъфога чиқарилган мураббийлар учун қарийб 90 миллион фунт сарфлади.
Конте лондонликларга 2016 йилдан 2018 йилга қадар мураббийлик қилди ва шартнома муддати тугашига бир йил қолганда ишдан бўшатилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)