АҚШ президенти
«Мен Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайман», — деган у. Шу билан бирга, Эрон билан урушишга қарши эканлигини таъкидлаган. «Мен ёқалашишни хоҳламайман. Аммо Эрон билан боғлиқ вазиятда уларнинг ядро қуролига эга бўлишга имкон бермаслик керак, бундай бўлишига йўл қўймаслик лозим», — деб қўшимча қилган Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, у «урушиш тарафдорларидан эмас, чунки бу иқтисодиётга зарар келтиради, энг муҳими — бошқа барча нарсалардан устун бўлган одамлар ўлимига сабаб бўлади». Трамп эронликларни яна бир бор музокара ўтказишга чақирди. Шу билар бирга, АҚШ
«Мен Эрон билан ядровий битимни буздим, лекин шуни айтишим керакки, бунинг натижаси шунчалик жиддий бўлади деб ўйламагандим. Оқибатда Эрон иқтисодий жиҳатдан бутунлай барбод бўлди», — деган у.
Аввалроқ Трамп Эрон Вашингтонга таҳдид қилиб, можаро келтириб чиқарса, бу мамлакатни жазолаб қўйиш билан қўрқитган эди. «Агар Эрон урушни хоҳласа, унда улар расман тамом бўлади. Бошқа ҳеч қачон АҚШга таҳдид қила кўрманг», — деб ёзган эди Трамп
Сўнгги ҳафталарда Теҳрон ва Вашингтон муносабатлари кескинлашди. Шундай шароитда Эроннинг айрим расмийлари АҚШга қарши кескин фикрлар билдирган. Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШ билан уруш бўлмаслигига ишонч билдирган эди.
Изоҳ (0)