15 май куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг нефть ва гази – OGU 2019» 23-Халқаро кўргазмаси ва конференцияси ҳамда Power Uzbekistan 2019 кўргазмаси доирасида 2019—2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом электрстанцияси қурилиши бўйича амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар йўл харитасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Ҳужжатга Бош вазир маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов ва Россиянинг атом энергеяси бўйича давлат корпорацияси «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв имзо чекди.
Мазкур йўл харитаси лойиҳанинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган аниқ вазифаларни ўз ичига олган. Жумладан, ҳужжатга мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (ОВОС)нинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш учун хафсизликни асослаш юзасидан дастлабки ҳисобот тузиш бўйича кўрсатмалар тайёрланади.
Ҳужжатдан шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун шартнома тузиш ва мувофиқлаштириш шартлари ҳам жой олган.
Изоҳ (0)