Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 17—18 май кунлари Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида «Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан, наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик» мавзусидаги юқори даражали конференция ва «Марказий Осиё – Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлиси бўлиб ўтади.
Душанбе шаҳрида мазкур тадбирларда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)