Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Қўқон—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.С бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Текширув давомида автомашинада 2 хил турдаги қиймати 11,3 миллион сўмлик электр плита ва вентиляторлар ортида қиймати 720,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжати бўлмаган 138 дона телевизор борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)