• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    USAID Ўзбекистонда АКТ ва инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун 19,5 млн доллар тақдим этади

    АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун 19,5 миллион АҚШ доллари (165 миллиард сўм) миқдорида грант тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хабар қилади.

    Фото: USAID

    Фото: USAID

    Мазкур маълумот АҚШ ҳукуматининг www.grants.gov веб-сайтида эълон қилинди.

    Ушбу маблағлар мактаб бошқарувига, ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг мазкур ўқув қўлланмалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимларини оширишга сарфланади. Қолаверса, мазкур лойиҳа ёрдамида таълим муассасаларида шаффофлик таъминланиб, мактаб бошқарувини ривожлантириш усуллари ва стратегияси ишлаб чиқилади.

    Хусусан, лойиҳа Халқ таълими вазирлигининг ўқувчиларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган IT Nation ташаббусини амалга оширишда илмий асосланган стратегия яратишда кўмак беради.

    Эътиборлиси, ушбу лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг учинчи қисмини амалга ошириш ҳамда янги тизимда ижтимоий, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшади. Эслатиб ўтамиз, беш ташаббуснинг учинчи йўналиши аҳоли ва ёшларни компьютер ҳамда интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этишга қаратилган.

    Таъкидлаш жоизки, таълим соҳасидаги муаммолардан бири ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини объектив баҳолаш воситаларининг йўқлигидир. USAID агентлиги кўмагида республика умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқиш ва математика (EGRA и EGMА) фанлари бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади. Ушбу тадқиқотлар ўғил-қизларнинг билимидаги бўшлиқларни аниқлашга ёрдам беради ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

    Шунингдек, USAID агентлиги мазкур лойиҳа давомида Халқ таълими вазирлигига замонавий таълим усулларини жорий этиш йўллари билан бир қаторда мамлакат мактабларида инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган English speaking nation дастурини амалга оширишда ёрдам беради.

    Эслатиб ўтамиз, тақдим этилган мазкур грант Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ҳукумати ўртасидаги таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик доирасида амалга оширилган дастлабки лойиҳалардан бири ҳисобланади.

    Ушбу ҳужжатни Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котибининг ўринбосари, элчи Элис Уэллс, шунингдек, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиё буйича ўринбосари ёрдамчиси Хавьер Педра жорий йилнинг 27 февралида Тошкент шаҳрида имзолаган.

    13.05.2019, 23:39   Изоҳ (0)   6906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада баённома расмийлаштирмаслик эвазига ҳайдовчидан пора талаб қилган «Ўзавтотранс» инспекторига жазо тайинланди

    13.05.2019, 22:48

    Ўзбекистонда ОТМларга қабул тартибидаги ўзгаришлар, 5 йилга қамалган Юнусобод собиқ ҳокими, Тошкентда автобус ойнасини синдириб қочган йўловчи ва куннинг бошқа хаб...

    13.05.2019, 21:35

    Ўзбекистонлик қорилар Россия масжидларида хатми Қуръон ўтмоқда (фото)

    13.05.2019, 20:21

    Сурхондарёнинг Музработ ва Олтинсой туманларида давлат хизматлари марказлари очилди

    13.05.2019, 19:57

    14 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    13.05.2019, 19:45

    Ўзбекистонда абитуриентлар учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши тасдиқланди

    13.05.2019, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.