«Ўзавтотранс» агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси инспектори Р. Қодировнинг хизмат вазифасига автотранспорт воситаларини лицензияси мавжудлигини назорат қилиш, аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан баённомалар ва далолатномалар расмийлаштириш кабилар кирарди. Аммо у ўз бурчини унутиб, таъмагирликка қўл урди.
2018 йил 4 октябрь куни ўтказилган рейдда А.Ботиров Nexia русумли автомашинасида лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган. Аммо бошқарма инспектори Р. Қодиров маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирмаслик эвазига 600 минг сўмни пора тариқасида олган.
Ҳайдовчи мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилди. Ўтказилган тезкор тадбирда инспектор пора тариқасида олган пулни А. Ботировга қайтарган вақтида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Р.Қодировнинг мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)