Ўзбекистонлик 8 нафар қори Россия Федерациясининг 8 ўлкасида таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўтиб бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Жумладан, Чебоксари, Сургут, Хабаровск, Звенигород шаҳарларида маҳаллий аҳоли ҳамда у жойдаги миллатдошлар қориларни алоҳида эҳтиром билан қарши олмоқда.
Жойларда масжид имомлари, диний идора мутасаддилари ўзбекистонлик имомларга нафақат таровеҳ намози, балки бомдод ва ҳуфтон намозлари, жума намозларини ҳам ўқиб бериш таклифини билдирган.
Изоҳ (0)