Америкалик актриса Анжелина Жоли оғир касаллиги ҳақида хабарлар тарқалаётган бир пайтда узоқ вақтдан буён биринчи марта омма олдида намоён бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Жоли олти фарзандининг уч нафари билан дўконларни айланишга чиққан. Таъкидланишича, актриса шоппинг чоғида кўп кулган, сўнг у болалар билан савдо марказини йўлтанламасда тарк этган.
Аввалроқ Жолининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У 42 килограммгача озиб кетган, шунингдек, унда юз мушакларига таъсир қилувчи Белл фалажи аниқланган. Актриса, ҳатто васиятнома ёзгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)