Қўшиқчи Бритни Спирс руҳий касалхонадан чиққанидан сўнг пайдо бўлган суратларидан хавотирга тушган мухлисларига қарата мурожаат қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
У Instagram’даги саҳифасида видеомурожаат жойлаган бўлиб, унда мухлисларини тичлантирган.
«Ҳаммаси жойида. Оилам кучли ташвишни бошидан ўтказди. Шу сабабли менга буларнинг барчасини таҳлил қилиб, ўзимга келиб олишим учун вақт керак эди. Хавотир олманг, яқинда қайтаман», — деган у видеомурожаатда.
Қўшиқчи, шунингдек, у ҳақида айтилаётган ва ёзилаётган гапларга ишонмасликка чақирган.
Аввалроқ Бритни Спирс руҳий касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
https://www.instagram.com/p/BwnqpG5g7qn/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)