Америкалик актёрлар Анжелина Жоли ва Брэд Питт расман ажрашди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
The Blast ёзишича, яқинда собиқ эр-хотин ажрашиш учун ариза берган эди, суд эса уларнинг даъвосини қондирди.
Аниқлик киритилишича, Жоли ва Питт ажрим ҳақидаги қоғозларни имзолаши қолган, холос. Шунингдек, собиқ эр-хотин васийлик ва мол-мулкни бўлиб олиш масалаларини ҳал қилиши керак бўлади.
Изоҳ (0)