Британиялик қўшиқчи Адел турмуш ўртоғи, бизнесмен Саймон Конекки билан ажрашди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Хонанданинг вакиллари бу хабарни тасдиқлаган.
«Улар ўз ўғилларини биргаликда тарбия қилиш ниятида, лекин шу билан бирга, жуфтлик махфийликни талаб қилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Адел жаҳон турнеси давомида 197 миллион доллар ишлаб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)