Яқинда Тошкентда бўлиб қайтган қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген «Чарчаган оққушлар муҳаббати» номли қўшиғига ишланган янги клипни тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Клип 18 апрель куни Россиянинг «МузТВ» телеканалида премьера қилинди.
Қўшиқ муаллифи россиялик миллиардер ва шоир Михаил Гуцериев бўлиб, мусиқасини композитор Игорь Крутой ёзди. Украиналик клипмейкер ва продюсер Алан Бадоев режиссёрлик қилди.
Клип Испания ва Украинада тасвирга олинди. Бунинг учун 70 дан ортиқ киши жалб қилинди.
Изоҳ (0)