«Рома»да мавсум охирида бош мураббий алмашади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Клаудио Раньери матбуот анжуманида жамоани тарк этишини маълум қилди.
«Менинг жамоадаги фаолиятим мавсум охирида ўз ниҳоясига етади», — деди мураббий.
67 ёшли мутахассис Эусебио Ди Франческонинг истеъфосидан кейин 2019 йилнинг март ойидан бошлаб «Рома»ни бошқариб келаётганди.
Эслатиб отамиз, Раньери 2009 йилдан 2011 йилгача ҳам мазкур жамоада бош мураббий сифатида ишлаганди.
Маълумот учун, Рим клуби А Серия 35-туридан сўнг 59 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)