Россия икки нафар Швеция дипломатидан мамлакатни тарк этишни сўради. Бу ҳақда Швеция ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Расмус Эльянскугга асосланиб, Meduza хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу Швеция Россия дипломатига дипломатик визани узайтиришдан бош тортганидан сўнг содир бўлган. «Биз Россия ташқи ишлар вазирлигининг қароридан афсусдамиз», — дейди Элянскуг.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Швеция дипломатларига ростдан ҳам шундай талаб қўйилганини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни ошкор этмади.
Россия ва Швеция ўртасидаги муносабатлар россиялик дипломат Евгений Умеренко махсус хизматлар ходими эканлиги ва Швеция фуқаросини ўзига оғдиришга урингани маълум бўлганидан сўнг бузилди. Умеренко Швецияни 2019 йилнинг мартида тарк этган.
Изоҳ (0)