АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой савдо музокаралари вақтида «битимни бузган»ини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Улар битимни бузди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шундай экан улар бунга жавоб беради. Биз божларни кўтарамиз… ва ортга чекинмаймиз», — дейди АҚШ президенти Флоридадаги чиқиши вақтида.
Трампнинг тасдиқлашича, 9 май куни Вашингтонга Хитой бош вазири ўринбосари Лю Хэ учиб келади.
Ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп 10 майдан бошлаб бир қатор Хитой маҳсулотларига божларни 10 фоиздан 25 фоизга кўтаришини ва бошқа товарларига ҳам чекловлар жорий этилишини ваъда қилганди.
Америка томонининг баёнотидан сўнг, Пекин Вашингтонда ўтказиладиган савдо музокаларини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
Изоҳ (0)