Мьянма собиқ пойтахти Янгондаги халқаро аэропортда Biman Bangladesh Airlines авиакомпаниясининг Bombardier Dash 8 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Қўниш чоғида самолёт учиш-қўниш майдонидан чиқиб кетиб, бир неча қисмга бўлиниб кетган.
Ҳодиса туфайли самолёт бортида бўлган 33 кишидан 19 нафари касалхоналарга етказилди. Қурбонлар йўқ.
Изоҳ (0)