Венесуэла мухолифат парламенти етакчиси Хуан Гуайдо разведка ходимлари ўзининг ўринбосари Эдгар Самбранони қўлга олганини маълум қилди, деб хабар беради Reuters.
Таъкидланишича, бу Венесуэлада 30 апрель куни давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган ҳаракатдан кейинги биринчи ҳибс ҳисобланади.
Гуайдо парламентининг вице-спикери ўзининг Twitter’даги саҳифасида машинасини Боливариан разведка хизмати SEBIN ходимлари қуршаб олганини ёзган. Улар Самбрано ўтирган автомобилни Каракасдаги базалардан бирига кўчириш учун эвакуатордан фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Венесуэла мухолифати давлат тўнтаришини амалга оширган, бироқ муваффақиятсизликка учраган эди.
Изоҳ (0)