Пенсия ва нафақа тайинлаш жараёнида сохта ҳужжатларни тақдим этиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади. Шунга қарамасдан фуқаролар томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари учраб турибди. Шундай вазиятларнинг бири фуқаро Ж.С. билан содир этилди. Бу ҳақида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Ж.С.га 21.05.2016-санадан 23 йил 10 ой иш стажи билан ёшга доир пенсия тайинланган. Ушбу пенсия ишидаги ҳужжатлар 2018 йилнинг апрель ойида қайта ўрганилганда, туман архивидан берилган маълумотнома иш ҳақи китоблари билан солиштирилганида 1999—2002 йиллардаги иш ҳақлари бошқа фуқарога тегишли экани аниқланган.
Натижада 517 минг 668 сўм маблағ ортиқча сарфланишига сабаб бўлган, ҳамда аниқланган ортиқча тўлов ундирилди.
Изоҳ (0)