Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги чиқиндихоналардан бирининг яқинига тобут ташлаб кетилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида маълум қилинди.
«Бугун, 7 май куни Яшнобод туманидаги чиқиндихона ёнида тобут ётибди. Ҳа, ҳа тобут!
Участка нозири келди, текширди, тобутнинг ичи бўш экан. У вазиятга ойдинлик киритишга сўз берди. Шунчаки одамларнинг фикрини билмоқчи эдим. Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?», — деб ёзади Валентина Агапова исмли интернет фойдаланувчиси.
Изоҳ (0)