Зангиоталик фуқаро маст ҳолда уйида ишлаётган устанинг умрига зомин бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий йил 6 майга ўтар кечаси Зангиота туманида яшовчи руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 39 ёшли Ш.I маст ҳолда «Чортоқ» маҳалласи Янгиҳаёт 4-тор кўчаси рақамсиз уйда ўзаро жанжал сабаб шу уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган устани, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшаган 57 ёшли Р.Шнинг юзи ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Р.Ш олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Ш.I ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)